Коронавирус Ўзбекистонда: шу соат янгиликларини ўқинг

Коронавирус Ўзбекистонда: шу соат янгиликларини ўқинг

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1657 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Солиқ қўмитаси карантин сабабли фаолият кўрсатмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сонини эълон қилди

Маълумотларга кўра ЯТТларнинг 80 фоизи ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатган, бу 247286 нафар тадбиркордан 198969 нафари ишламаётганини билдиради.

Мактаб ўқувчилари ўқув йилини масофадан туриб тамомлайди

Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссиянинг қарорига кўра, халқ таълими тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларда 2019/2020 ўқув йили масофавий телевизион видеокурслар ёрдамида якунланади.

Ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратларини харид қилиш учун Япония грантлари жалб этилади

«Яқин кунларда Ўзбекистон тиббий муассасаларини зарур ускуналар – ўпкани сунъий вентиляциялаш ва полимеразали занжирли реакция аппаратлари билан жиҳозлаш мақсадида Япониянинг грант маблағларини жалб этиш истиқболлари ишлаб чиқилади», — дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабарида.

Махсус комиссия фуқароларни чартер рейслари билан олиб чиқиш бўйича алоҳида қарор қабул қилади

Махсус комиссиянинг ушбу қарори ҳамда чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари ҳақидаги ахборот расмий интернет-ресурсларга қўшимча равишда эълон қилинади, дея қайд этади Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.
 
Мавзу бўйича кўринг:
Кисловодскдаги “Ўзбекистон” санаторийсида 13 нафар ўзбекистонлик қолиб кетган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.