Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликларни кўринг

Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликларни кўринг

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Автомобилга стикер олишга аризаларнинг 80% дан ортиғи рад этилди

6 апрель 18:00 ҳолатига кўра Давлат хизматлари марказларига 168 521 та ариза тушган. Улардан 163 444 таси кўриб чиқилган, 28 073 таси қондирилган (16,7%) ва 135 371 таси рад этилган (80,3%).

Учта блогер карантинни бузгани учун ҳибсга олинди

Олий суд маълумотларига кўра, 1 апрель куни соат тахминан 18:00 да Амир Темур хиёбонида уч нафар ёш киши карантин қоидаларини бузган, яъни жамоат жойида ҳимоя ниқобларисиз юрган. 6 апрель куни ижтимоий тармоқларга ҳимоя ниқобини тақмаган блогер Амир Темур ҳайкалига мурожаат қилиб, коронавирус Ўзбекистонни қачон тарк этишини сўраётганини акс эттирувчи видеоролик жойлаштирилган. Суд буни Амир Темурнинг тарихий шахсига ҳурматсизлик деб ҳисоблади. Блогерлар “майда безорилик” ва “карантин режимини бузиш” моддалари бўйича 15 суткага маъмурий ҳибсга олинди.

Коронавирусга чалинган учинчи бемор вафот этди

30 март куни Чирчиқда истиқомат қилувчи қирқ ёшли фуқаро касалхонага ётқизилганди, 31 март куни у ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган. Шошилинч реанимация процедураларига ҳамда малакали мутахассисларнинг консультацияларига қарамасдан, беморнинг ҳолати кескин ёмонлашган, юрак ва ўпка етишмовчилиги натижасида юраги тўхтаб қолган.

ЕТТБ Ўзбекистон банклари учун кредит линияларини очмоқда

ЕТТБ тўртта тижорат банкига 220 млн долларлик кредит линиясини тақдим этади. Маблағларни кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга ажратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун патентлар тўловини кечиктиришни сўради

Россияда ишлайдиган ўзбеикстонликларнинг кўпчилиги 30 апрелгача барча ташкилотлар фаолияти тўхтатилиши муносабати билан ишсиз қолган. Шу муносабат билан Ўзбекистон ТИВ Россияга расмий нота юборди, унда Ўзбекистон иш бўлмаган давр якунлангунига қадар патентлар бўйича тўловлар муддатини кечиктиришни, меҳнат муҳожирларини маъмурий жавобгарликка тортмасликни илтимос қилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Айни пайтда Шанхайда бўлган Shanghai International Port Group клубининг ўйинчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон шифохоналарига гуманитар ёрдам жўнатди.
Тез орада тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва юз шлемлари тўплами етиб келади. Уларнинг сони номаълум.

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланди

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланди. Улардан фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун фойдаланиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.