Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликлар

Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликлар

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин. . 

Тошкент ва вилоятлар орасида ҳаракат чекланади

24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Тошкентдан вилоятларга ва вилоятлардан Тошкентга жамоат транспорти ҳаракати чекланади

Ниқоблар ишлаб чиқариши ҚҚСдан озод этилди

«Тиббий ниқобларни ишлаб чиқариш ҚҚСдан озод этилди», — дейишмоқда Ўзбекистон Молия вазирлигида. Бундан олдин ниқоблар тиббий буюмлар рўйхатидан чиқариб ташланганди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдоси қисқарди

Январь-февраль якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси составил $5,9 млрд.ни ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида сўз боради. Бу ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда $190 млн.га кам.

Карантиндаги жойларни ҳарбийлар қўриқламоқда

«Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида Мудофаа вазирлиги туну-кун карантин объектларида хизмат қилмоқда. Бундай хавфсизлик чоралари, шубҳасиз юртдошларимизнинг соғлиғига ва мамлакатимиз ушбу касалликдан йўқотишларсиз ва иложи борича тезроқ халос бўлишига хизмат қилади», – дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарида. Ушбу идора нечта карантин объектини қўриқлаётганига аниқлик киритилмаган.

ХТВ дарс қилаётган болаларнинг фотосуратларини юборишни талаб қилмайди

«Вазирлик ўқувчилар ёки ота-оналарга шундай ҳисобот фотосуратларини юбориш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Мен ота-оналарга ҳам, педагогларга ҳам болаларнинг тасвири тушган фотоҳисоботларни талаб қилиш тақиқланганини расман эълон қиламан», –дейди халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев.

«Ўзбекистон почтаси» почта жўнатмаларини тиклади

Компания ер усти алоқасини йўлга қўйди, Хитойдан келадиган посилкалар Қозоғистон орқали етказиб берилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон почтаси” 16 мартдан бошлаб почта жўнатмаларини тўхтатганди.

Таълим шартномаларининг қиймати таътиллардан кейин қайта ҳисобланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Узоқбой Бегимқуловнинг сўзларига кўра, таълим шартномалари бўйича тўловларни тўлаш тартибидаги ўзгаришларга таътиллар якунланганидан кейин аниқлик киритилади. Бегимқуловнинг қайд этишича, “талабаларга стипендиялар аввалгидай тўланади”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.