Кузатувчиларнинг аэропортларга кириши қай тарзда соддалаштирилади

Президент вокзаллар (авиа, темир йўл ва автомобиль) биноларига ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда кириб-чиқишларига рухсат беришни кўзда тутувчи қарорни имзолади.

Шунингдек, вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудларда умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш, чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этишга рухсат бериш тартибини соддалаштирилади. Халқаро аэропортлар ҳудудида барча турдаги йўловчи автотранспорт воситаларига аэропортларнинг эстакадасидан фойдаланишга рухсат берилади. Вокзалларнинг асосий текширув пунктларини кириш жойларидаги бирламчи назорат-текширув постлари билан бирлаштирилади.

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Транспорт вазирлигига уч ой муддатда мутасадди идоралар вакилларидан иборат таркибда Республика комиссиясини тузган ҳолда, вокзаллар бинолари ва уларга тегишли ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш тартибларини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Худди шу идоралар вокзаллар бинолари ва уларга тегишли ҳудудларда хавфсизликни таъминлашнинг замонавий техник назорат воситалари (транспорт ва шахсни аниқлаш воситалари) ва усуллари билан тўлиқ таъминлаб бориш чораларини кўриши зарур.

Фотосурат: Ozon.Travel

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.