“Маҳалла” хайрия жамғармасининг ходимлари 95 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

“Маҳалла” хайрия жамғармасининг ходимлари 95 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун хайрия ҳисобига келиб тушган маблағларнинг талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пуллари берилганлиги ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилганлиги ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 миллион сўм маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Facebook саҳифамизни кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.