Маҳалла вазирлиги ҳузуридаги жамғарма кам таъминланган оилалар, аёллар ва кексаларга ёрдам беради

Маҳалла вазирлиги ҳузуридаги жамғарма кам таъминланган оилалар

Ўзбекистонда “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ташкил қилинди. бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмат хабар беради.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилиши кўрсатилган:

·         “Маҳалла” Хайрия жамоатчилик жамғармасига ҳар йили умумхалқ ҳашаридан тушадиган маблағларнинг 10%;
·         ҳар йили давлат бюджетидан Аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат жамғармасига ажратиладиган маблағларнинг 20%;
·         жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайр-эҳсонлари;
·         халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
·         вақтинчалик бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромад;
·         бошқа тақиқланмаган манбалар.

Жамғарма маблағларидан «хавфсиз маҳалла» тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби мақсадларда фойдаланилади.

Шунингдек, қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.