Мактабгача муассасаларга электрон навбат 15 октябрдан тикланди

Мактабгача муассасаларга электрон навбат 15 октябрдан тикланди

2020 йил 15 октябрдан бошлаб давлат болалар мактабгача ташкилотларига (МТ) электрон ариза  бериш тизими тикланди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

 Тизим йўлланмани генерациялаганидан кейин қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

• Давлат хизматлари  марказида (“Ягона дарча”) йўлланма олиш. My.gov.uz портали орқали ариза берган ота-оналар йўлланмани Давлат хизматлари марказига келмасдан мустақил равишда чиқариб олишлари мумкин;

• 15 кун ичида МТга йўлланмани тақдим этиш ва болани расмийлаштириш. Ушбу муддат тугаганидан кейин йўлланма бекор қилинади;

• агар керакли гуруҳ ҳали очилмаган бўлса ёки эпидемиологик вазият муносабати билан ота-оналар болани уйда қолдиришни истаса, масофавий таълимга ўтказиш ҳақидаги аризани ёзма равишда бериш мумкин (боғча болалари учун машғулотлар Bolajon каналида узатилади). Боланинг жойи сақлаб қолинади, МТ учун тўлов олинмайди.

Вазирликда сентябрь ойидан бошлаб тайёрлов (6-7 ёш) ва катта гуруҳлар (5-6 ёш), 12 октябрдан эса ўрта гуруҳлар (4-5 ёш) ўз фаолиятини тиклайди. Ноябрь ойидан эса кичик гуруҳларни (3-4 ёш) очиш кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.