Мактабгача таълим вазирлиги нега болалар боғчалари 1 августдан очилишига изоҳ берди

Мактабгача таълим вазирлиги нега болалар боғчалари 1 августдан очилишига изоҳ берди

Махсус республика комиссияси давлат болалар боғчалари 15 июндан эмс, балки 2020 йил 1 августдан очилиши ҳақида эълон қилди, бу қатор чоралар билан шартланган, дея қайд этилади Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ)нинг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Ушбу қарор хусусий болалар боғчаларида гуруҳлардаги тарбияланувчилар сони одатда кам эканлиги, кўп миқдорда болалар тўпланмаслиги, ҳамда уларда санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ фаолиятни тезкор бошлаш бўйича имкониятлар кўплиги билан шартланган.

Давлат болалар боғчаларини ишга туширишни кейинга суриш учун зарур чоралар орасида вазирлик қуйидагиларни қайд этади:

– 6000 дан зиёд давлат МТТ ларни амалда бўлган “Ўзбекистон Республикасида МТТлар фаолиятини ташкил этиш, таъминлаш ва иш тартиби бўйича Санитария – гигиена талаблари” СанҚваН 0355-18 норма ва қоидаларига кўра ювиш, антисептик ва дезинфекция воситалари, шунингдек масофадан ишловчи пирометрлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

– 2020 йил мартида МТТлар фаолияти тўхтатилаётгани боис, озиқ-овқат маҳсулотлари бузилиб қолишининг олдини олиш мақсадида барча омборлар бўшатилганлигини инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш;

– ўқув йили бошланишига МТТларда таъмирлаш, уларнинг ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, МТТлар фаолияти тўхтаган даврда, у ерда ишчилар бўлмаганлиги сабабли қониқарсиз кўринишга келиб қолган дарахтларни буташ, экинларни парваришлаш, ўйин майдончаларини тартибга келтириш;

– МТТлар биноси ва ҳудудини дезинфекция қилиш, санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари билан ҳамкорликда уларнинг таёргарлигини кўрикдан ўтказиш;

– карантин даврида молиялаштириш тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда, МТТ очилишига тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган маблағларни жалб этиш борасидаги ишларни режали тарзда амалга ошириш;

– МТТларга қайтаётган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши учун шароит яратиш;

– “қизил” ҳудудларда яшовчи тарбияланувчиларнинг келиши ва ходимларнинг ишга жалб этилиши билан боғлиқ хатарларни пасайтириш (аҳоли ва МТТ ходимлари учун ноқулайликлар минимал даражада бўлиши шарти билан) борасидаги масалаларни ҳал қилиш.

Ота-оналар фарзандларини болалар боғчаларига юборишдан воз кечмоқда. 

Айни дамда МТВ томонидан бутун Республика бўйича ота-оналар фикри ўрганилмоқда ва шу йўл билан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда болаларини боғчага юборишни ҳоҳламаётган оилалар аниқланмоқда. Пандемия шароитида маълум МТТ лардаги ота -оналар тўла таркибда болаларини боғчага юборишни истамасалар, алоҳида МТТларнинг ушбу ота- оналар аъзолигидаги Кузатув кенгаши томонидан ташкилот фаолиятини тиклашга эҳтиёж йўқлиги ҳақида қарор қабул қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.