Мактабгача таълим вазирлиги телемарафон ўтказади

Мактабгача таълим вазирлиги телемарафон ўтказади

2020 йил 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Мактабгача таълим вазирлигивазирлик ташкил этилганлигининг уч йиллигига бағишланган телемарафон ўтказади. Тадбир доирасида Mehrli qo‘llar  ёшлар ва имконияти чекланган болалар марказининг хайрия акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига идоранинг матбуот хизматида хабар беришди.

Алоҳида эҳтиёжларга эга болалар учун мактабгача таълим мавзуси тадбирнинг муҳим блокига айланади. Телемарафонга ёшлар ва имконияти чекланган болалар маркази ҳам қўшилади.  Марказ Mehrli qo'llar лойиҳаси доирасида Mehr хайрия акцияси учун маблағлар йиғади. Улар ногиронлиги бор болалар учун ускуналар ва жиҳозлар, хусусан, вертикализаторлар, функционал стуллар, юргичлар, ногиронлар аравачалари ва ҳ.к.ларни харид қилишга йўналтирилади.
 
Шунингдек телемарафонда санъат арбоблари, ёзувчилар, иқтидорли болалар, педагоглар ва мактабгача таълим тизими ходимлари қатнашади.

Телемарафоннинг тўғридан-тўғри трансляцияси UzReport TV (30 сентябрь, соат 18:20 дан 21:20 гача) ва «Оилавий» (1 октябрь, соат 19:00 дан 21:00 гача) телеканаллари орқали амалга оширилади.

Хайрия акцияси якунланганидан кейин Ёшлар ва имконияти чекланган болалар маркази тўпланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади.

Mehrli qo'llar лойиҳасининг акцияси 29 сентябрь куни бошланади ва шу йилнинг 10 октябрь куни якунланади. Хоҳловчилар Payme, Click ва Paynet тизимлари орқали пул ўтказишлари мумкин (“Тўлов” бўлими, “Хайрия” кичик бўлими). Марказ телемарафон доирасида тушган хайр-эҳсонларни аниқлаши учун тўлов пайтида «Исм/Телефон» ( Payme ва Paynet да) сатрига ёки «ФИШ» (в Click) сатрига «MEHR» сўзини ёзинг.

Шунингдек, марказ ҳисобрақамига маблағлар ўтказиш ҳам мумкин:

«МЕҲРЛИ ҚЎЛЛАР» («ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁШЛАР ВА БОЛАЛАР МАРКАЗИ»)
АИКБ ИПОТЕКА БАНК ТОШКЕНТ ШАҲАР ФИЛИАЛИ
МФО : 00419      СТИР :207268312
Ҳ/р : 2021 2000 2008 2353 6004

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.