Мамлакатда “эпидемиологик вазият нисбатан барқарорлашгани муносабати билан” концерт тадбирларини тиклашга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарори билан 28 январдан бошлаб концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.

Бунда концерт саройлари фақат 50 фоизгача тўлдирилиши, ўриндиқларда оралиқ масофа сақланиши ва барча ҳимоя ниқобда бўлиши керак.

Шунингдек ўриндиқлардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бўш қоладиган ўриндиқларни консервация қилиш; концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда ходимлар қатъий ниқобда бўлиши зарур.
 
Баёнотда қайд этилишича, ушбу қарор 2020 йил ноябрь ойидан буён кузатилаётган мамлакатдаги эпидемиологик вазиятнинг нисбатан барқарорлашгани муносабати билан  ҳамда маданият соҳаси вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.