Марғилонда юз берган йўл транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди

Марғилонда юз берган йўл транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди

17 июль куни Марғилонда (Фарғона вилояти) юз берган ЙТҲ натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу ЙТҲни акс эттирувчи фотосуратлар Фейсбук тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида жойлаштирилган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, «Damas» автомобили катта тезликда кўприкдан тушиб КАМАЗ машинасига бориб урилган.
«Натижада уч киши ҳалок бўлди. Ҳайдовчи 23 ёшда эди», – дейди пост муаллифи Аъзамжон Халилов.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради 1ньюс.уз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.