Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин

Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи  ўринбосари Дилшод Саиджонов Ўзбекистонда биринчи бўлиб коронавирусни юқтирган бемор аёл ҳақидаги шахсий маълумотлар тарқалиши мавзусида ўз фикрини билдирди.

«Шахсий маълумотлар ҳимояси ҳақидаги қонунчилик талабларига мувофиқ шахс ҳақидаги шахсий маълумотларни бегоналарга бериш мумкин эмас. Кўпгина telegram-каналлар бу нормаларни бузди ва шу боис бунинг учун жавобгар бўладилар», – дейди у.

ИИВ хабар беришича, бемор аёлнинг шахсий маълумотларини тарқатган иккита фуқаро аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг коронавирусдан ўлгани ҳақидаги фейк маълумотларни рад этди.

Хабарда айтилишича, гўёки бемор ўлгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати ва бош санитар шифокор Юсупалиев Баходир Қахраманович маълум қилган. «Биринчидан, Юсупалиев Баходир Қахраманович  бош санитар шифокор эмас, балки соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари. Иккинчидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қачон бундай ахборотни тарқатмаган», – дейишмоқда вазирликдагилар.

Шунингдек тармоқда Жиззахда коронавирусга 9 киши чалингани ҳақидаги хабар пайдо бўлган. Жиззах вилоят ҳокимлиги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига таянган ҳолда ушбу маълумотларни рад этди.

Визалар узайтирилмоқда

2020 йил 10 апрелгача ўз мамлакатига чиқиб кетишга улгурмаган Ўзбекистондаги чет эл фуқароларига олдин берилган визаларнинг амал қилиш муддати узайтирилмоқда. Шунингдек мамлакатимизга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига 2020 йил 10 апрелгача шу ерда қолишга рухсат берилди. Чет эл фуқароларининг ушбу тоифасига нисбатан маъмурий чоралар қўлланмайди, дейишмоқда Ўзбекистон ТИВда.

Чегаралар ёпилиши туфайли кўрилган йўқотишлар

«Ўзбеккино» қиймати 23 млн долларлик камида еттита халқаро лойиҳанинг тасвирга олиш ишларини вақтинчалик тўхтатди. Миллий авиакомпания учун йўқотишлар 20 млн долларга баҳоланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.