Мажбурий ижро бюроси бинони 15 млрд сўм нарх билан кимошди савдосига қўйди

Мажбурий ижро бюроси бинони 15 млрд сўм нарх билан кимошди савдосига қўйди

Тошкентнинг Учтепа тумани Мажбурий ижро бюроси шаҳар марказидаги бинони савдога қўйди (лот № 0217451). Бунга Spot нашри эътибор қаратади.

Лотда тавсифида бу “уч қаватли маъмурий бино” экани айтилади, манзили – Алишер Навоий кўчаси, 22. 2GIS маълумотномаси бўйича бу ерда «Ўзбекгидроэнерго» бинолардан фойдаланиш дирекцияси, Turon Bank филиали, BON! қаҳвахоналар тармоғи филили ва бошқа кичикроқ компаниялар, жумладан полигрфия ва гўзаллик салони жойлашган.

Лот савдога 2020 йил 26 март куни иқтисодий суд қарори (4−1001−2015/1575) билан қўйилган. Бажарилиш санаси – 22 апрель (20013465/15). Лотнинг бошланғич нархи — 15 млрд сўм. Бўнак суммаси — 750 млн сўм. Аризалар 22 июнга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 24 июнда ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.