Мажбурий ижро бюроси ўзининг ва “Ипотека банк” ходимларининг ўртасида юз берган тортишувга изоҳ берди

Мажбурий ижро бюроси ўзининг ва “Ипотека банк” ходимларининг ўртасида юз берган тортишувга изоҳ берди

Ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан ҳуқуқий чора кўриш масаласи кўрилади. бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг матбуот хизмати билдиради. 

Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 27.03.2020 йилдаги 4-1001-2002/1354-сонли ҳамда 16.05.2020 йилдаги 4-1001-2002/1354-сонли ижро варақаларига асосан қарздорлар “Benefit Trade Group” МЧЖ ҳамда “Express Rental” МЧЖлардан ундирувчи АИТБ “Ипотекабанк” Юнусобод филиали фойдасига қарздорлик ундириш ҳамда ундирувни қарздор жамиятларга тегишли бўлган 43 турдаги автотранспорт воситаларига қаратиш белгиланган ижро ҳужжати келиб тушган.
 
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 15 июнда олинган ва шу куни ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда қарздорлар томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик қопланмаганлиги сабабли гаров мулклари бўлган автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган.
 
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятларга тегишли бўлган жами 13 турдаги автотранспорт воситалари хатланиб, 6 таси «Электрон-онлайн аукцион» ДУКга чиқарилиб реализация қилинган. Шунингдек, қолган 7 турдаги автотранспорт воситаси хатланиб сақлаш учун АИТБ “Ипотека банк” Юнусобод филиали ходимларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси билан огоҳлантирилиб топширилган.
 
Шунингдек, Тошкент шаҳар Иқтисодий суди кассация инстанциясининг 17.09.2020 йилдаги қарорига асосан Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2020 йил 24 февралдаги қарори бекор қилинган ҳамда Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 28.10.2020 йилдаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримга асосан шу суднинг 4-1001-2002/1354-сонли қарори бекор қилинган.
 
6 ноябрь куни АИТБ “Ипотека банк” Юнусобод филиали ходимларига сақлаш учун топширилган автотранспорт воситаларини қарздорларга қайтариш ижро ҳаракатлари олиб борилаётган вақтида банк ходимлари томонидан қаршилик кўрсатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.