Метрода тўй қилган тиктокерлар бир нечта модда бўйича жаримага тортилди

Апрель ойи бошида ижтимоий тармоқларда метро вагонида тўй қилаётгани акс этган видео тарқалган эди, деб ёзади “UzNews” нашри.


 
Кейинчалик Транспорт вазирлигининг матбуот котиби Навруз Ашурматов фуқаролар жамоат жойида ўзини тутиш қоидаларини бузгани ва улар қонун доирасида жазоланиши ҳақида айтган.
 
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодисада иштирок этган ҳар бир кишига нисбатан Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари жиноий ишлар бўйича суди томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 54 ва 115 моддалари билан БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.