МИБ ходимларига ёниб турган сочиқни отган аёлга жазо тайинланди

МИБ ходимларига ёниб турган сочиқни отган аёлга жазо тайинланди

11 июнь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Дилором Розиқовага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.

Суд ҳукмига кўра, Д. Розиқова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Аввалроқ самарқандлик аёл ёниб турган сочиқни суд қарори билан уни ва сингилларини ўз хонадонларидан мажбурий тарзда кўчираётган Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонга отгани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.