МИБ корхонанинг 5,2 млрд сўм миқдоридаги қарзи учун автомобилни мусодара қилди

МИБ корхонанинг 5

Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2018 йил 22 январь кунидаги 1001-1720/18650-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Агротех пахта МТП” корхонасидан ундирувчи “Ўзагролизинг” АЖ фойдасига 5 млрд. 269 млн. 21 минг 500 сўм  миқдорида қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 2019 йил 11 сентябрь кунида қўзғатилган 176471/23-сонли ижро иши мавжуд. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига МИБ матбуот хизмати хабар беради.

Қарздор корхона томонидан қарздорлик ихтиёрий муддат ичида тўланмагач, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва жорий йилнинг 8 октябрь  куни қарздор “Агротех пахта МТП” МЧЖга  тегишли бўлган  “TRACKER” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига қўйилган.  Хозирда ушбу ижро иши юзасидан қолган қарздорликни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши билан бирга, хатланган автотранспорт воситасини электрон онлайн аукционга чиқариш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.