Миллий гвардия сурхондарёлик фуқарони қўпол равишда ҳибсга олиши ҳолати бўйича хизмат текширувини бошлади
Миллий гвардия ходимларининг ҳаракатини баҳолаш учун хизмат текшируви тайинланди. бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан ниқоб тақмагани учун маҳаллий фуқарога нисбатан қўпол куч ишлатилгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Воқеа Сариосиё туманида содир бўлган. Kun.uz жабрланувчининг сўзларини келтиради.
«Бу мен уйдан чиқишим билан содир бўлди. Мен дадамга нимадир дедим, у эшитмади. Шунда ниқобни туширдим ва у билан гаплаша бошладим. бу пайтда менга Миллий гвардиянинг икки ходими келиб “Сиз ниқобсиз юрибсиз, сизни суратга олдик деди”. Улардан менга суратни кўрсатишини сўраганимда, улар мени ушлаб, автобус томонга судрай бошлашди. Автобус салонидан Миллий гвардия ходимларидан бири чиқиб, автобусга киритишга уриниб, мени бўға бошлади. Шу пайт хушимдан кетибман», – дейди у.
Миллий гвардиянинг қайд этишича, фуқаро ходимлар билан қўпол гаплашган. Идора маэлумотларига кўра, фуқаро қўлга олинаётган пайтда қаршилик кўрсатган.
«Уни ходимлар автобусга ўтқазмоқчи бўлишганида, фуқаро қаршилик кўрсатишда давом этиб, автобус зинасига ётиб олган. Шу пайт унинг отаси келиб, ходимларга бақириб, ўғлининг оёқларидан тортган, автобусдан чиқариб олиб, уни уйига олиб кетган», – дейилади Миллий гвардия матбуот хизматининг хабарида.
Жабрланувчи шикоят билан Президент порталига мурожаат қилган. Айни пайтда туман прокуратураси ушбу воқеани ўрганиб чиқмоқда
Бош саҳифадаги фотосурат: Озодлик
Шарҳлар