Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ОАВга босим ўтказилаётгани ҳақидаги UzAuto Motors компаниясининг баёноти АОКАда рад этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ОАВга босим ўтказилаётгани ҳақидаги UzAuto Motors компаниясининг баёноти АОКАда рад этилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «UzAuto Motors» АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қатор ОАВга босим ўтказилгани қайд этилган расмий баёнотидаги вазиятни ўрганиб чиқди.
 

«Ушбу масалани ўрганиш натижасида «UzAuto Motors» АЖ тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмади. Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди», – дейилади хабарда.

Шу муносабат билан агентлик UzAuto Motors АЖни асоссиз маълумотларни тарқатишдан огоҳлантиради.
 
«Агентлик яна бир бор асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтади, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ОАВга тарқатилаётан маълумотларнинг асослилигини текширишни тавсия қилади», – дея хулоса қилинади агентлик хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors компанияси Монополияга қарши курашиш қўмитасини журналистларга босим ўтказишда айблаганди. Айни пайтда суд жараёни кетмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors компаниясига нархларни қайта кўриб чиқишни ва автомобилларнинг нархини қайта ҳисоблашни топширган. UzAuto Motors компанияси эса бунинг имкони йўқлигини ва комиссия қарорига судда шикоят келтириш ҳуқуқидан фойдаланишини айтган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.