Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг сайловолди кампаниялари хусусий ташкилотлар томонидан молиялаштирилишига (чет эл ташкилотларидан ташқари) рухсат беришмоқчи.  Сайловлар иштирокчилари учун ғазначиликда ҳисобрақамлар очишни мажбурий қилиб қўйишмоқчи. Ўзгаришлар республика Марказий сайлов комиссияси томонидан жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилган қонун лойиҳасида белгиланган, деб ёзади «Фергана» нашри.
 
Бунда депутатликка номзодларга хусусий компаниялардан тушган  молиявий ёрдам миқдори давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажмидан ошмаслиги керак. 2019 йил декабрида ўтказилган парламент сайловларида ҳар бир депутатга харажат қарийб 11 млн сўмни ташкил қилганди.
 
Ҳисоб палатасига сайловлардан кейин партияларнинг молиявий фаолиятини мажбурий текширувдан ўтказиш таклиф қилинмоқда. Мониторинг натижалари, сиёсий бирлашмаларнинг ҳисоботлари сингари очиқ манбаларда чоп этилади.

Шунингдек МСК сайлов тизимини янада демократлаштиришга йўналтирилган қонунчиликка қатор тузатишларни ҳам таклиф этган. Хусусан, депутатликка номзодга фақат битта ижрочи органга – парламентга ёки маҳаллий кенгашларга сайланишга рухсат берилади. Парламентда тўққиз ёки ундан ортиқ ўринга эга партиялар учун кампания олдидан кўмак имзоларини тўплашга хожат бўлмайди. Бюллетендан даъвогарнинг эгаллаб турган лавозими ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар чиқариб ташланади. Суд томонидан ишга лаёқатсиз деб топилган фуқароларга овоз бериш ҳуқуқини тақдим этиш таклиф этилмоқда.
Сайловларни декабрдан мартга кўчириш режалаштирилмоқда. Чет элда яшайдиган ўзбекистонликларга, интерфаол давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда, сайловчилар рўйхатига кириш ва яшаш жойида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида қатнашиш имконини беришади.
 
Фотосурат манбаи: t.me/electionsuz