Мўйноқда янги вертолёт майдончаси қурилди

Мўйноқда янги вертолёт майдончаси қурилди

Орол денгизига саёҳат қилиш учун самолёт ва вертолётлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда Мўйноқда янги вертолёт кўниш майдончаси қурилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Мўйноқ туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вертолёт орқали Орол денгизи акваторияси, Қизилжар овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги иссиқхоналар, Қазақдаря қишлоғидаги чорвачилик комплексига саёҳат қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирда ушбу ҳудудларда ҳам вертолёт учиш-қўниш майдончалари очилган.

Орол денгизига саёҳат уюштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларнинг айтишича, Орол денгизи ва Устюрт платоси бўйлаб самолёт ёки вертолётда сайр қилиш учун айнан Мўйноқ туманидан учиш маъқул бўлади. Бу сайёҳларнинг вақти ва ортиқча харажатни тежайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.