Наманган вилоят ИИБ нега инспекторлар ниқобсиз фуқарони машинадан куч билан олиб чиқишга уринганига изоҳ берди

Наманган вилоят ИИБ нега инспекторлар ниқобсиз фуқарони машинадан куч билан олиб чиқишга уринганига изоҳ берди

22 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилоят Учқўрғон туман ИИБ ходимлари машинадан ниқобсиз фуқарони куч билан олиб чиқишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Repost нашри Гаманган вилоят ИИБга таянган ҳолда хабар беради.


 
Хабарда айтилишича, 7 октябрь куни Учқўрғон туманидаги “Қайқи” кўчасида профилактика инспекторлари А.Ўринов ва С.Деҳқонов уч нафар фуқаро тиббий ниқобсиз ўзаро гаплашаётганини кўриб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришга уринган. Фуқаролардан бири ўзининг Nexia-2 автомобили томонга югурган ва унда воқеа жойидан кетишга уринган.
 
ИИБ маълумотларига кўра, инспектор А.Ўринов автомобилга яқинлашган ва фуқародан тушишини сўраган. Бунда фуқаро инспекторнинг қонуний талабига бўйсунишдан бош тортган ва ўз хизмат вазифасини бажараётган инспекторларни ҳақорат қила бошлаган, дейилади хабарда.
 
Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси 1-қисми (“туҳмат”), 54-моддаси 1-қисми (“эпидемияларга қарши курашиш қоидаларининг бузилиши”) ва 194-моддаси 1-қисми (“ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва маъсурий ишлар бўйича Учқўрғон туман судига тақдим этилган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.