Наманган вилоятида фуқаро контрабанда йўли билан 2,7 млрд сўмлик дори олиб ўтишга уринди

Наманган вилоятида фуқаро контрабанда йўли билан 2

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида йирик қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. Бу ҳақда Kun.uz ёзади.
 
Қўшни давлат билан чегарадош бўлган мазкур туман ҳудудида тун қоронғусида ҳаракатланиб кетаётган трактор сергак ходимларнинг эътиборини тортди. Бир қарашда “ТТЗ-28” русумли трактор тиркамасига сомон ўрамлари ортилган эди гўё. Аммо, ушбу сомон ўрамлари ости синчиклаб текширилганда ҳаммаси ошкор бўлди. 

Маълум бўлишича, фуқаро М.К. бошқарувидаги мазкур трактор тиркамасига ортилган сомон ўрамлари остига умумий қиймати 2,7 миллиард сўмни ташкил этувчи, 4 турдаги, 9229 дона сифати кафолатланмаган дори-дармон воситалари ҳамда 1010 метр матолар уддабуронлик билан яширилган экан. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.