Наманганда бир гуруҳ шахслар одам ўғирлаб кейин уни дўппослашган

Наманганда бир гуруҳ шахслар одам ўғирлаб кейин уни дўппослашган

11 август куни соат тахминан 16:00 да Наманганда олти нафар киши тил бириктириб автоустахонага келади ва устахонада ишлайдиган таниши 28 ёшли Ш.К.дан мавжуд бўлмаган 95 млн сўм миқдоридаги қарзни талаб қила бошлайди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар беради.

Улар Ш.К.нинг турли тана аъзоларига бир нечта мушт тушириб, уни Jentra русумли автомобилга солиб олиб кетишади ва қурилиши битмаган бинога олиб келиб дўппослашади. Шунингдек Ш.К.нинг ёнидаги 5 млн сўмни олиб қўйишади.

Ушбу ҳолат бўйича “Одам ўғирлаш”, “Босқинчилик” ва “Безорилик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ушбу жиноятга алоқадор шахслар қўлга олиниб, айбланувчилар сифатида ишга жалб этилди. Ҳозир уларга нисбатан “қамоққа олиш” кўринишидаги эҳтиёт чораси танланган. Дастлабки тергов ишлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.