Наманганда истироҳат боғи ҳудудида меҳмонхона, масжид ва савдо маркази жойлашади

Наманганда истироҳат боғи ҳудудида меҳмонхона

Наманганда 155 га майдонда «Афсоналар водийси» кўнгилочар боғи барпо этилмоқда, дея хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали. Бу ерда 26 та объект жойлашади, айни дамга қадар ишларнинг 80% якунланган.

Лавҳада қайд этилишича, боғ ҳудудида бассейн, аквапарк, стадион, муз саройи, ҳунарлар маркази ва “Эртаклар шаҳарчаси” қурилади.
 
Боғ раҳбари ўринбосари Иброҳим Маматқуловнинг сўзларига кўра,уч қаватли савдо маркази 2,5 га майдонни эгаллайди. Бу ерда 30 дан ортиқ хизматлар соҳаси объектлари жойлашади.
 
Бундан ташқари, бу ерда қарийб 10 минг кишини сиғдирувчи масжид  ҳам барпо этилади.

Шунингдек, ҳудудда тўққиз қаватли тўрт юлдузли меҳмонхона ҳам қурилмоқда, у 400 ўринга мўлжалланган. Боғда 150 дан ортиқ вилла ва 600 та коттеж ҳам қад кўтаради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.