Навоийдаги ҳайвонот боғининг эгасига қарпши маъмурий иш қўзғатилди

Навоий вилоят прокуратураси “Феруз Умид” МЧЖга қарашли ҳайвонот боғининг фаолиятидаги қонунбузарликлардан норози “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг мурожаатини кўриб чиқди. Бу ҳақда Repost нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ёввойи ҳайвонлар – бир ўркачли бўри, қирғовул, бургут, қашқалдоқ, қамишзор мушуги – ҳайвонот боғида ҳеч қандай рухсатномасиз яшаётгани ва “Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузаётгани анқиланган.
 
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий бошқарма 15 декабрдаги келишув асосида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда текширув ўтказди.
 
Ҳайвонот боғининг раҳбари С.В.Барноевага қарши Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми (ов ва балиқчилик қоидаларини, ҳайвонот оламидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий иш қўзғатилди, тўпланган ҳужжатлар Навоий маъмурий судига кўриб чииқш учун юборилди.
 
Тўлдирилди: Gazeta.uz нашрининг қайд этишича, Навоий шаҳар маъмурий суди 31 декабрь куни ҳайвонот боғининг эгасига огоҳлантириш чиқарди ва камчиликларни бартараф этишга беш кун берди. Агар ушбу муддат ичида ҳайвонот боғи фаолиятидаги қонунбузарликлар бартараф этилмаса, ишни кўриб чиқиш тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.