Ногиронлиги бўлган кексалар йилда бир марта ички туризмга жалб этилади

Ногиронлиги бўлган кексалар йилда бир марта ички туризмга жалб этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун бепул саёҳат уюштириш бўйича имтиёз жорий этилди. Бу ҳақда Norma нашри хабар беради.

Ҳар йили Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан «Саёҳат барча учун!» хайрия лойиҳаси доирасида саёҳат қилувчилар рўйхати 1 октябрга қадар шакллантирилади. I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар йилига бир маротаба бепул туристик саёҳат қилиш имконидан фойдалана оладилар. 

Ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» эълон қилинади. Ойлик доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирмалар ва акциялар тўғрисида ўз расмий веб-саҳифасида эълон қилиб боради. Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда эса саёҳат қилувчилар учун чипталарга ихтиёрий чегирмаларни эълон қилади.

Саёҳат давомида саёҳатчиларни жойлаштириш, овқатланиш ва транспорт хизматлари учун маблағларнинг 50%и хайрия лойиҳасининг махсус ҳисобварағидан, қолган 50%и «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.