«Новая Газета»: Самара областидаги лагерга ҳар куни 100-150 ўзбекистонлик фуқаро келмоқда

«Новая Газета»: Самара областидаги лагерга ҳар куни 100-150 ўзбекистонлик фуқаро келмоқда

Самара областидаги Кинель шаҳридан 3 километр масофада ўз ватанига қайтишга уринаётган Ўзбекистон фуқаролари учун ташкил қилинган вақтинчалик палаткали лагерь фаолият кўрсатмоқда. 9 сентябрь ҳолатига кўра, лагердан етти мингга яқин киши олиб чиқилган. бу ҳақда область маъмурияти хабар беради. Кетганларнинг ўрнига ҳар куни ўртача 100-150 нафар янги муҳожир келади, деб ёзади “Новая газета” нашри.

Мухбирлар келган куни лагерда қарийб 4500 киши бўлган. Бироқ муҳожирларнинг таъкидлашича, уларнинг сони олти мингга яқин. Бу ерда меҳнатга лаёқатли эркаклардан ташқари, талайгина беморлар, қариялар, ҳомиладор аёллар ҳам бор. Даставвал биринчи навбатда уларни уйларига жўнатишарди, энди эса одамлар ғазабда – улар кутишдан чарчаган. Келаётганларнинг кўпчилигида пул тугаган, лагерда ниқоб режимига амал қилинмайди.

“Маҳаллий ўзбек миллий-маданий автономияси” кенгашининг котиби Ёдгор Усмоновнинг айтишича, лагердан тез жўнаб кетишнинг имкони йўқ. бу ерда 30 минг рубль эвазига “ўз одами”ни навбатсиз кетувчилар рўйхатига киритишни ваъда қилувчи фуқаролар пайдо бўлмоқда (лагерла уларни олиб сотарлар дейишади).

“Новая газета” нашрининг область маъмуриятидаги манбаи бу борада қуйидагиларни айтади: “Рўйхатлар аслида консуллик (Приволжск ФОдаги Ўзбекистон Бош консуллиги) томонидан шакллантирилиши керак. Аммо улардан ҳеч ким келмаяпти, шу боис бу иш билан лагерь маъмурияти шуғулланишига тўғри келяпти. Албатта, ўзимизга бундай жавобгарликни олишни истамасдик, бу юридик томонлан ҳам нотўғри. Ахир сўз мутлақо бошқа паспортларга эга чет эл фуқаролари ҳақида бормоқда. Шу боис биз бунга қатъий қарши эдик. Бу консулликнинг иши”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.