Нукус аҳолиси иш ҳақи тўланмагани учун йўлни тўсиб қўйди (+)

Нукус аҳолиси иш ҳақи тўланмагани учун норозилик белгиси сифатида Досназаров номидаги кўчани тўсиб қўйди. Бу ҳақда Makan.uz нашри хабар беради.


 
«Makan.uz каналида чоп этилган фотосуратларда жамоат ишига жойлаштирилган ва маошини ололмаётганидан норози одамлар акс этган. Норозилик билдирган кишиларга ноябрь ойи учун иш ҳақи тўланди, олмаганларга эса аста-секин тўлаш давом этмоқда», – дея қайд этилади Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
 
Янгиланди: Makan.uz нашрининг маълумотларига кўра, Нукусдаги 61 та маҳалла аҳолиси жамоат ишларига жалб этилган. Бугун улардан 300 нафарига ноябрь ойи учун 226 миллион сўм тўланган. Ушбу ой учун 884 нафар ишчига 591 миллион сўм тўланмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Байрамбай Илясовнинг айтишича, 18 декабрь куни барча маошлар тўлиқ тўланади.

Бундан олдин Андижон аҳолиси ва Бухоро вилоятининг иккита тумани аҳолисигаз йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйганди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.