Nukus City қурилишида 246,1 млн сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинган

«Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда «Granit Montaj Stroy» МЧЖ томонидан Нукусдаги А.Шамуратова кўчаси автомобил йўлининг асфалт қопламасини қайта тиклаш ва«Nukus city» марказидаги кўп қаватли уйларнинг сув ҳамда канализация тармоқларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича қиймати 3 млрд 567,7 млн сўмлик пудрат шартномаси тузилган Бу ҳақда Kun.uz Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига таянган ҳолда хабар беради.
 
Бироқ «Granit Montaj Stroy» МЧЖ томонидан қиймати 236,5 млн сўмлик асфалт қопламаси ҳамда қиймати 9,6 млн сўмлик сув тармоқларини таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган. Шунга қарамасдан ишлар бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, жами 246,1 млн сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланган.
 
Ҳолат бўйича Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош саҳифадаги фотосурат: Kun.uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.