Нукусдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Нукусдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

9 март куни эрталаб соат 9 да Нукусдаги “Телемарказ” яқинида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар беради.

Ҳайдовчи К.Х. «FN 953 Lobol» тракторида ҳаракатланаётган пайтда Nexia автомобилига бориб урилган. Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Nexia автомобили ёниб кетган. Айни пайтда воқеани тергов қилиш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.