ОАВ: Самарқанднинг бош архитектори 7 млрд сўм маблағни ўзлаштирганликда айланмоқда

Бобир Элмурадов Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг 167, 205 ва 228 моддаси бўйича айбланмоқда.

Самарқанд Бош архитектори Бобир Элмурадовга нисбатан 7 млрд сўмни ўзлаштирганлик айби қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбаига таянган ҳолда хабар беради.

Бобир Элмурадов Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки камомад йўли билан ўғирлаш), 205-моддаси (мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.