ОАВ: собиқ бош прокурор Отабек Муродовнинг иши Ҳарбий судга топширилди

ОАВ: собиқ бош прокурор Отабек Муродовнинг иши Ҳарбий судга топширилди

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори 44 ёшли Отабек Муродовга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаевга қарши қўзғатилган жиноий иш доирасида айблов қўйилди, иш Ҳарбий судга оширилди. Бу ҳақда centralasian.org ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беради.

44 ёшли Отабек Муродов Жиноий кодекснинг 205 (“ҳокимиятни ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш”), 210 (“Пора олиш”) ва 211-моддаларида (“Пора бериш”) кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Суд жараёни бошланадиган сана номаълум. Нашр ўз манбасига таянган ҳолда, суд шу ҳафта бошланиши мумкинлигини қайд этади.

Anhor.uz мухбири Ҳарбий суд матбуот хизматидан изоҳ ололмади. Телефон суҳбатида мухбирга “расмий сўров” юбориш кераклигини айтишди. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига кўра, “ОАВ оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.