ОАВ: Туркманистон коронавирус сабабли Ўзбекистон билан чегарани ёпди
Туркманистон 31 январь куни Ўзбекистон билан чегарадаги “Шовот” ва “Фароб” назорат-ўтказиш пунктларини ёпди, дея хабар беради turkmen.news.
“Шовот” НЎП камида 14 февралгача ёпилди. Лебап вилоятининг божхона бошқармасида turkmen.news мухбирининг чегара қачон очилади, деган саволига қисқача “Ҳозирча номаълум” деган жавоб олинган.
Ўзбекистон давлат божхона қўмитасида turkmen.news нашрига улар томондан ўтказиш пунктлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилишган. Январнинг сўнгги кунларида НЎПлар очиқ бўлган, бироқ Ўзбекистон томони, фақат юзда тиббий ниқоб бўлганидагина чегарани кесиб ўтишга рухсат берган ҳолда, санитария назоратини кучайтирган. Агар ниқоб бўлмаса, одамларни орқага қайтариб юборишган.
Шарҳлар