ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат беришлари мумкин

ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат беришлари мумкин

Янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси еттита боб, 50 та моддадан иборат бўлиб, ҳужжатнинг амалдаги матнига қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.
 
Жумладан, янги лойиҳага қуйидагиларни тартибга солувчи қуйидаги нормалар киритилган:

·         оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тизими бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали фаолият бошлаш йўлга қўйилиши;
·         ОАВнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти билан муносабат ўрнатиш ҳуқуқларининг кафолатлари;
·         ОАВ таҳририятларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва эркаклар учун гендер тенглик, бир хил ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тақдим қилиниши;
·         ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик;
·         ОАВ фаолиятини тугатиш билан боғлиқ асослар ва бошқалар.

Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар ҳам назарда тутилмоқда:
 
·         учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш;
·         рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи;
·         ОАВ устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини 30% дан 49%гача ошириш.

Лойиҳа давлат тилида чоп этилган бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.