Олий суд ходимининг қотиллигида икки киши айбланмоқда

Олий суд ходимининг қотиллигида икки киши айбланмоқда

Олий суд ходимининг жасади 8 август куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида йўл чемоданидан топилганди.

Бўстонлиқ тумани суд тиббий экспертиза бўлинмасининг бирламчи маълумотномасида марҳум Ш.А. «бўйин аъзолари тўмтоқ жисм таъсирида сиқилиши оқибатида юзага келган механик асфиксия»дан вафот этгани қайд этилган. Шимининг чўнтагидан жами 410 000 сўм миқдорда нақд пул топилган.

Бош прокуратура тарқатган хабарга кўра, тергов жараёнида иккта фуқарога Жиноий кодекснинг 97 (қасддан қилинган қотиллик), 169 (ўғирлик), 227 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларининг давлат рақамли белгиларини қўлга киритиш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки яшириш) ва 241 (жиноятни ҳисобдан қасддан яшириш) моддалари бўйича айблов қўйилган. Улар ҳибсга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.