Олий суд Хуршида Жалиловани ички ишлар органларида ишга тиклади
Бугун судья И.А.Болтахўжаева раислигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича суд коллегияси Хуршида Жалиловани ички ишлар органларида ишга тиклади. Саккиз йил давомида ўз ҳуқуқлари бузилишига қарши тизим билан курашган ушбу мард аёлнинг тақдири ҳақида Anhor.uz 2018 ва 2019 йилларда ёзганди.
Унинг қонунчилик нормаларига зид равишда фуқароликдан маҳрум қилингани суд томонидан тасдиқлангандай кўринганди. Ундан кейин ИИВнинг аёл 2012 йилда эгаллаган ва асоссиз равишда ишдан бўшатилган Самарқанд ИИБга худди шу лавозимга тиклаш ҳақидаги буйруғи чиқади. Аммо йўқ, бир йилдан ортиқ вақт давомида Самарқанд ИИБ ҳам, ИИВ ҳам адолатнинг тикланишига қаршилик қилди. Х.Жалилова ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича суд коллегияси Х.Жалиловага нисбатан олдинги судлар томонидан қабул қилинган барча қарорларни бекор қилди ва уни Самарқанд ИИБ тергов бўлимидаги хизмат жойига худди лавозимга тиклади.
Суд мажлисларининг турли босқичларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Р.Кушербаев, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институтининг директори С.Хўжаева, турли ОАВ, фуқаролик жамияти вакиллари қатнашди.
Ушбу мураккаб иш ҳақидаги батафсил ҳикояни Anhor.uz нашри суд қарори олинганидан кейин чоп этади.
Шарҳлар