Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрда бошланади

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрда бошланади

Тест синовлари 2 сентябрда бошланади ва 14 кун давомида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директорининг ўринбосари Сардор Ражабов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Августда мамлакатнинг 40 га яқин стадионини тест жараёнига тайёрлаш бўйича ташкилий ишлар ўтказилади, дейди ДТМ бошқармаси бошлиғи Барно Ражабова.

Биринчи курс талабаларининг машғулотлари 1 октябрда бошланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.