“Ота-оналарнинг розилиги билан ёрдам берилди” – Халқ таълими бошқармаси ўқувчиларнинг таъмирлаш ишларига жалб қилиниши ҳақида

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ўқувчиларни мактабдаги таъмирлаш ишларига жалб қилиш билан боғлиқ вазиятга тушунтириш берди. Текширув давомида 7-9 синф ўқувчилари ота-оналарнинг розилиги билан таъмирлаш ишларига ёрдам беришгани маълум бўлди. Бу ҳақда UzNews ёзади.
 
Илгарироқ Жомбой туманидаги 28-мактабда мактаб ўқувчилари мактабда олиб борилган таъмирлаш ишларига жалб қилинганлиги маълум бўлган эди.
 
Маълум бўлишича, ушбу мактабда ҳақиқатан ҳам майда таъмирлаш ишлари ёлланган ишчиларни жалб қилган ҳолда амалга оширилган. Интернетда тарқалган фотосуратдаги мактаб ўқувчилари 7-9 синфларнинг олтита ўқувчилари бўлиб, улар ота-оналарининг розилиги билан таъмирлаш ишларига ёрдам бериш учун келганлар.
 
 
Фотосурат: Daryo
 
Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам ўз фарзандларини мактабга ёрдам ва амалий кўникмаларини олиш учун юборганликларини тасдиқлашди.
 
Шунингдек, тарқатилган фотосуратда тасвирланган бешта қиз мактабга якуний давлат имтиҳонлари баҳоларини билиш учун келган 11-синф ўқувчилари бўлишган.

"Мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан суҳбат чоғида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонунбузарлик эканлигини билганликлари аниқланди ва улар ўқувчиларни таъмирлаш ишларига жалб қилмагандилар", дейилади хабарда. 

Бугунги кунга келиб ушбу ҳолатни ўрганиш давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.