ОТБ Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратишни маъқуллади

ОТБ Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратишни маъқуллади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) коронавирус инфекцияси пандемиясининг соғлиқ учун ва иқтисодий оқибатларини юмшатиш борасида Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам кўрсатиш учун 500 млн доллар миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади.

«Covid-19 ва унинг кейинги иқтисодий инқирози Ўзбекистон фуқароларининг бандлиги, даромадлари ва фаровонлигини кескин қисқартиради», – дейди ОТБ президенти Масацугу Асакава. «Биз Ўзбекистонга ёрдам кўрсатиш борасида тўлиқ сиз томондамиз. Пандемияга қарши кураш бир нечта фронтда параллел интервенцияни талаб қилади ва бу кредит бюджетнинг қўллаб-қувватланишини таъминлайди».
 
Маблағлар уч йиллик имтиёзли давр ва LIBOR (олти ойга) + спред (0,5%) йиллик фоиз ставкаси билан 15 йилга ажратилади. ОТБ қарз беришдан олдин мамлакатдаги макроиқтисодий вазиятни, шу жумладан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича таваккалларни таҳлил қилди. Банкнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи паст таваккаллар даражасида турибди, дея қайд этади Молия вазирлиги.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.