ОТБ Ўзбекистоннинг шарқий қисмида темир йўл тармоғини модернизациялашга 121 млн долларлик қарзни маъқуллади

ОТБ Ўзбекистоннинг шарқий қисмида темир йўл тармоғини модернизациялашга 121 млн долларлик қарзни маъқуллади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг шарқий қисмида темир йўл тармоғини модернизациялашни якунлаш учун 121 млн доллар миқдоридаги қарз маблағини маъқуллади, бу Фарғона водийсида иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга, савдони ва ҳудудлараро боғланишни яхшилашга ёрдам беради.
 
Ушбу қарз маблағи Фарғона водийсидаги Поп, Наманган ва Андижон шаҳарлари ўртасида 145,1 км темир йўлларни электрификациялашда ёрдам бериш учун 2017 йилда ОТБ томонидан маъқулланган 80 млн доллар миқдоридаги молиялаштиришни тўлдиради. Ушбу қўшимча молиявий маблағлар юк ва йўловчи поездларининг тез-тез ҳаракатланиш миқдорини оширишга, сигнализация ва телекоммуникациялар тизимларидаги камчиликларни бартараф этишга ва поездларни бошқаришнинг замонавий методларидан фойдаланганда темир йўл ходимларининг салоҳиятини оширишга ёрдам беради.  
 
Ўзбекистоннинг шарқий қисмида темир йўл тармоғини модернизациялаш одамларнинг соғлиқни сақлаш, таълим ва ишга жойлашиш имкониятларини яхшилайди. Шунингдек бу Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар ўртасида туризм ва савдони ривожлантиришга ёрдам беради, чунки темир йўл тармоғи Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури 2-Коридорининг бир қисми ҳисобланади. Шу билан бирга темир йўллар коронавирус пандемияси даврида ишончли ва катта талабга эга юк транспорти тури бўлиб чиқди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.