ОЎЮ, мактаблар ва болалар боғчалари карантинда, миллий авиакомпания апрель ойи охиригача қатор рейсларни бекор қилди (янгиланди)

ОЎЮ

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 16 мартдан бошлаб мамлакатда мактабгача таълим, ўрта ва олий таълим муассасалари ёпилишини эълон қилди. Арипов Ўзбекистонга коронавирус кириши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш бўйича Махсус республика комиссиясига раҳбар этиб тайинланди. Карантин уч ҳафта давом этади.

Наврўз байрами бекор қилинади.

Uzbekistan Airways компанияси 2020 йил март-апрель ойларида амалдаги парвозлар рўйхатига вақтинчалик ўзгаришлар киритишга мажбур бўлди.  Компания буни “дунёдаги ривожланаётган эпидемиологик ҳолат ва мамлакатлар ҳукуматлари даражасида жорий этилаётган чекловлар ҳамда авиапарвозларга бўлган талабнинг кескин тушиб кетиши” билан изоҳламоқда.

Ўзгаришлар қуйидаги шаҳарлар билан авиапарвозларга тааллуқли:

1. Лондон — HY201/202 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
 
2. Париж — HY251/252 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
 
3. Амритсар —HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йил 18 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
 
4. Деҳли — HY425/426 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрель ойигача  фақат чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси ва якшанбадан душанбага ўтар кечаси бажарилади;
— HY421/422 ва HY423/424 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
 
5. Мумбай — HY427/428 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
 
6. Жакарта —HY541/542 рейслари 2020 йил 25 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
 
7. Куала-Лумпур —HY553/554 рейслари бекор қилинди;
—HY551/552  рейслари 2020 йил 25 мартдан бекор қилинади,
—HY551/552 рейслари 2020 йил 1-20 апрель даврида фақат чоршанба кунлари бажарилади;
 
8. Бангкок —HY531/532 рейслари 2020 йил мартда фақат 16, 19 ва 26 март кунлари бажарилади;
—HY533/534 рейслари 2020 йил мартда фақат 18, 21 ва 28 март кунлари бажарилади;
—HY531/532 рейслари 2020 йил апрелда бекор қилинади;
—HY533/534 рейслари 2020 йил апрелда фақат чоршанба ва шанба кунлари бажарилади;
 
9. Тель-Авив —HY303/304 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрель ойигача бекор қилинади;
—HY301/302 рейслари 2020 йил мартда фақат 19 ва 26 март кунлари бажарилади;
— HY301/302 рейслари 2020 йил апрелда бекор қилинади;
 
«Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бекор қилинган рейслар йўловчиларига авиачипталарни қайтариш ёки бошқа саналарга қайта бронлаш ишлари қўшимча тўловсиз ва жарималарсиз амалга оширилади», – дейилади компания хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.