Пара-дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бокуда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида пара-дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди. Гран-При якунларига кўра, Ўзбекистон пара-дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан 38 та мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Давурхон Кароматов ва +100 кг вазн тоифасида Ширин Шарипов олтин, -100 кг вазн тоифасида Сулаймон Алаев ҳамда Шариф Ҳалилов бронза медалларига эга чиқишди..

Аёллар ўртасида Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Салаева (-52 кг) ва Парвина Самандарова (-57), эркаклар ўртасида Шерзод Намозов (-60 кг) ва Ўткир Ниғматов (-66 кг) кумуш медалга сазовор бўлишганди. -66 кг вазн тоифасида татамига кўтарилган вакилимиз Учқун Қуранбаев эса бронза билан тақдирланган.

Фотосурат: Дзюдо федерацияси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.