Паркент ва Паркент тумани ўз ривожланиш режаларини тақдим этди

Паркент ва Паркент тумани ўз ривожланиш режаларини тақдим этди

“Марказий” Маҳалла идораси ҳовлисида туманда 2 сув омбори қуриш, томчилатиб суғориш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, токзорлар ташкил этиш, Паркент шаҳрининг 2036 йилгача мўлжалланган бош режаси, кўп қаватли уй-жойлар, йўллар, бозор, истироҳат боғи ва бошқа объектлар барпо этиш лойиҳалари намойиш этилди.

Президент Паркентсой ва Қизилсой сув омборларининг туман иқтисодиёти, аҳоли даромадларини оширишдаги аҳамиятига урғу берди. Ушбу сув омборлари қурилиши натижасида 5 минг 800 гектар ер мунтазам сув билан таъминланади. Яъни 3 минг 900 гектар лалми ерга сув чиқарилади, 1 минг 900 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади.

Президент лалми майдонларни тўлиқ мева-сабзавотчиликка ўтказиш, харидоргир маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Паркентда эркин иқтисодий зона ташкил этиб, 100 миллион доллар инвестиция киритиш, туман имкониятлари ва бозор талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш йўналишларини белгилаш, шу билан бирга, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.