ПМТИ экспертлари: ҚҚСни 15% дан 12% гача камайтириш истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишига олиб келмади

Фото: rawpixel.com

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг мутахассислари Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши истеъмол товарлари нархлари даражасига таъсирини ўрганди.

Таҳлил миллий супермаркетлар ҚҚС тўловчилари бўлганлиги ва расмий фаолиятни амалга ошираётганлиги сабабли нархлар ҳолатини ўрганиш асосида амалга оширилди. Жумладан, data-scraping усулида 97 та гуруҳ ва 3754 та халқ истеъмоли товарлари бўйича тўрт ой давомида статистик маълумотлар тўпланди. Ҳар бир маҳсулот тури (treatment group) бўйича декабрь-январь ойларидаги нархлар ўзгариши ноябрь-декабрь ва январь-февраль ойларидаги (control group) нархларнинг ўзгариши билан солиштирилди.

Натижалар ҚҚСнинг 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши истеъмол товарлари нархларининг мос равишда пасайишига олиб келмаганлигини кўрсатди. Хусусан, декабрь-январь ойларида нархлар ўзгариши ноябрь-декабрь ва январь-февраль ойларига нисбатан 0,3 фоизга юқори бўлган. Бу шуни англатадики, 2,6% (1,12/1,15*100%-100%) тушиши керак бўлган нархлар, аксинча, бошқа барча омиллар таъсирини ҳисобга олмаганда, 0,3% га ўсган.

Хусусан, 46 та гуруҳдаги 1115 та маҳсулот (болалар овқатлари, музқаймоқ, макарон маҳсулотлари, тана парвариши ва бошқалар) нархлари ўзгармаган. 20 та гуруҳдаги 1306 та товар (шоколад, ширинликлар, гигиена воситалари ва бошқалар) нархи 1 фоизга ошган. 12 та гуруҳдаги 585 та товар (кир ювиш кукунлари, мевалар, гўшт маҳсулотлари, сут ва бошқалар) нархи 1-5 фоизга ошган. 7 та гуруҳдаги 567 та товар (канцелярия товарлари, соуслар, қаҳва ва бошқалар) бўйича нархлар пасайган (1,6% гача).

Аввалроқ, ПМТИ мутахассислари “Харажатлар-чиқариш” модели воситасидан фойдаланган ҳолда, 3 п.п.. иқтисодиётнинг 78 та тармоғи учун харажатларнинг қисқаришига ва натижада иқтисодиётнинг реал секторида нархларнинг 0,8 п.п.ga пасайишига олиб келади. Бироқ, амалда тадбиркорлар истеъмолчига солиқ имтиёзларини ўтказиш тўғрисида ҳали қарор қабул қилишмаяпти.

ҚҚСни пасайтириш нарх даражасига таъсир қилмаслигининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:

– истеъмол товарлари бозорида яширин иқтисодиётнинг катта улуши, шунинг учун солиқларни камайтиришнинг расмий фаолият юритаётган фирмаларнинг нисбатан кичик фойдалари суръатининг ошишига таъсирининг акс этиши;

– бозорларда тегишли рақобат шароитларининг етарли даражада шаклланмаганлиги;

– нархларга бошқа асосий омилларнинг таъсирини кучайтириш (доллар курси, қайта молиялаш ставкаси, пул массаси ва бошқалар).

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.