Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг раҳбари журналистлар ва блогерлар билан илк учрашувни ўтказди

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг раҳбари журналистлар ва блогерлар билан илк учрашувни ўтказди

Журналистлар ва блогерлар пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг раҳбари ва ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Фурқат Маҳмудхўжаев билан учрашди. Унинг ушбу лавозимга тайинлангани пайшанба, 27 февраль куни маълум бўлди.
 
ОАВ, блогосфера вакиллари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари матбуот хизматларининг ходимлари ўртасидаги алоқаларда юзага келаётган муаммолар бир ярим соат давом этган учрашувнинг асосий мавзусига айланди. 
 
Фурқат Махмудхўжаев ўзининг олдида турган вазифалар ҳақида гапирди. Унга кўра яқин истиқболдаги вазифалар: пойтахт маъмурияти матбуот хизмати жамоаси билан ишлаш, туман ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари матбуот хизматларининг фаолиятини ташкиллаштиришда ва уларни Тошкент ахборот муҳитига интеграция қилишда ёрдам бериш. Маҳмудхўжаевнинг сўзларига кўра, узоқ истиқболдаги вазифаларни эса шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими белгилаб берган бўлиб, у жамоатчилик билан ишлашни, фикрлар, кайфиятлар таҳлилини ва жойлардаги ҳокимиятлар ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларда тенденциялар ривожини прогноз қилишни кўзда тутади.
 
Матбуот хизмати раҳбари тўртта йўналиш – ижтимоий тармоқлар, теле- ва радиоканаллар ҳамда босма матбуот бўйича фаолиятни бир тизимга солишни режалаштираётганини қайд этди.

Брифинглар ҳам мунтазам тадбирга айланади. Улар ойда тахминан 2 марта ўтказилади. Журналистлар саволларни тўғридан-тўғри бериш имконини берадиган матбуот анжумани форматини кўриб чиқишни таклиф этишди.

Фурқат Махмудхўжаев ҳокимлик ҳузарида ОАВ вакиллари, блогерлар, фаоллар учун баҳс-мунозара клубини ташкил этиш ғояси билан ўртоқлашди. Унга кўра, муҳокама учун мавзу ижтимоий тармоқларда очиқ овоз бериш йўли билан танланади. Маъмуриятга келиб тушадиган энг долзарб мавзулар очиқ баҳс-мунозаралар рукнида биринчилар бўлиши мумкин, масалан – шаҳар парковкалари, ҳозир шаҳарда минглаб экилаётган кўчатларни суғориш ва парвариш қилиш ва ҳ.к.
 
Журналистлар матбуот котибининг эътиборини “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга амал қилиш заруратига қаратишди. Маълумки, унда жойлардаги ҳокимликларнинг ОАВ билан ўзаро алоқаси ва шаҳар ҳокимининг қарорларини ҳамма танишиб чиқадиган тарзда чоп этиш масаласи батафсил белгиланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.