Президент амалдорларга: «Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар»
Ўзбекистон Президенти Андижон вилоят ва туманлариҳ ҳокимлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳар бир секторда камбағалликни қисқартиришбўйича штаб ташкил қилинади. Бу штабларга иқтисодиёт, молия, меҳнат, инвестиция, солиқ идоралари ва банк вакиллари бириктирилади. Уларнинг иш ҳақи миқдори эришилган натижаларга боғлиқ бўлади. Солиқ идоралари текширувчи эмас, солиқчига кўмакчи бўлади.
«Статистик рақамлар билан шу пайтгача тўғри йўналиш қилиб бўлмади, халқимиз манфаат кўрмади. Таклифлар туманлардан, одамларнинг ўзидан чиқиши керак. Вазирлар, раҳбарлар кабинетда эмас, ҳудудларда, узоқ қишлоқларда ишлаши зарур. Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар – хиёнатчи. Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар. Давлат идораси вакили халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади, адолат мезони таъминланади. Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак», – таъкидлади президент.
Йиғилишда Андижон вилоятида 40 мингдан зиёд муҳтож оилалар борлиги таъкидланди.
Шарҳлар