Президент почтани ислоҳ қилиш бўйича қарор имзолади: 2021 йил баҳорига келиб мамлакатда почтоматлар пайдо бўлиши керак

Ўзбекистонда почта соҳаси тубдан ислоҳ қилинади. Бу ҳақда Sputnik нашри Ўзбекистон президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш тизими бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига таянган ҳолда хабар беради.
 
Қарорга кўра қуйидаги вазифалар белгиланди, хусусан:
 
✅ почта ва курьерлик хизматларини тақдим этиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликда “якуний манзил” хизмати жорий этилади;
✅ “Гибрид почта” жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш хизматлари сони 2 баробарга оширилади;
✅ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи электрон савдо майдончаси ахборот тизими яратилади;
✅ республиканинг камида 1 000 та почта бўлимида, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда молиявий хизматлар турларини, хусусан, аҳолидан тўловлар қабул қилиш икки баробарга кенгайтирилади ҳамда аутсорсинг асосида банк хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади;
✅ олис ва чекка ҳудудлардаги почта бўлимида давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади ва бошқалар.

2021 йилда 42 та намунавий туманларда (шаҳарларда) почта алоқаси корхоналарини трансформация қилиш лойиҳаларини кўзда тутувчи “Йўл харита”лари амалга оширилади.
 
Унга кўра: 
 
– 267 та почта алоқаси бўлими биноси таъмирланади;
 
–   110 та бино давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қурилади;
 
–   326 та почта алоқаси бўлимигача 754 км оптик толали алоқа линиялари тортилади;
 
–   250 та почта алоқаси бўлими замонавий компьютер техникаси ва мобиль қурилмалар билан таъминланади;
 
–   42 та туман почта алоқаси боғламасида “Гибрид почта” жўнатмаларини чоп этиш ва унга ишлов берган ҳолда олувчиларга етказиб бериш йўлга қўйилади;
 
–   230 та почта алоқаси бўлимида банк хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади;
 
–   55 та қўшимча почта алоқаси бўлимини очиш ҳисобидан 145 та янги иш ўрни яратилади.

 
Бундан ташқари, қарорга кўра 2021 йил 1 февралга қадар савдо онлайн-майдончасини ишга тушириш ҳамда бутун республика бўйлаб маҳсулотларни савдога қўйиш тизимини жорий этиш зарур. Шунингдек 2021 йил 1 апрелгача автоматларштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш лойиҳалари (почтоматлар) амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.