Президент: Тиббиёт бригадаларига планшетлар ва мобил диагностика воситалари берилади

Президент: Тиббиёт бригадаларига планшетлар ва мобил диагностика воситалари берилади

Илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорлари оилавий шифокорга айлантирилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказаётган давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Оилавий шифокорларга ёрдам бериш учун терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилади. Бу бригадалар ўзларига бириктирилган оилалар кесимида “тиббий харита”лар шакллантириб, манзилли иш олиб боради. Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланади.

5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор, туғиш ёшидаги ва 35 ёшдан ошган аёллар, 40 ёшдан ошган шасхлар доимий назоратга олиниб, скрининг текширувлари ўтказилади. Касалликка мойил бўлганлар индивидуал патронажга олинади.

Эндиликда бепул тиббий ёрдамга йўлланма ва бепул тарқатиладиган дори воситаларига рецептлар оилавий шифокорлар томонидан берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.