Президент: Тошкент касалхоналарида бирортаям беморнинг масаласи пулсиз ҳал қилинмайди

Президент: Тошкент касалхоналарида бирортаям беморнинг масаласи пулсиз ҳал қилинмайди

Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Тошкент соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ издан чиққанини кўрсатди – тартиб, интизом, талаб йўқ. Бу ҳақда Газета.uz нашри ёзади.

«Аҳоли бундан мутлақо норози. бу ҳам ҳақиқат… Шаҳар касалхоналарида бирортаям беморнинг масаласи пулсиз ҳал қилинмайди. Афсуски, бу ҳаёт қоидасига айланган. Мен жуда кўп маълумотлар бор», — дейди президент.

Шу сабабли Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига Анвар Алимов шахсида янги раҳбар тайинланди ва унинг мақоми соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига тенглаштирилди.

Президент Анвар Алимовга ва шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Туркия ва бошқа мамлакатларнинг соғлиқ сақлаш тизимини ўрганишни ва уни пойтахтда жорий этиш бўйича таклиф киритишни топширди.  Бундан ташқари, улар пойтахтнинг ҳар бир туманида биттадан поликлиника ва касалхонани назорат остига олиб, уларнинг фаолиятини уйма-уй юриш, кўп қаватли уйлар ёнида кўчма қабулларни ўтказиш, моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан “янгича” ташкил қилиши керак.

Тошкент шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ касалхона ва клиникалар танлаб олинган. Унинг айтишича, тиббий муассасаларнинг бирида 113 та ходим ишлайди, улар 34 минг кишига хизмат кўрсатади. Шаҳар ҳокими аҳолини ҳар ойда икки марта уйида кўрикдан ўтказиш учун 14 та ходимни ажратиш мумкинлигини қайд этади.

«Касалхона раҳбари ишламаётган ходимлардан кимни ишдан бўшатишни билишини айтади. Шунинг [ходимларнинг] ҳисобидан иш ҳақи 35-40% га ошади», — дейди у.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 64 та поликлиниканинг  ҳаммасини жиҳозлаш ўрнига шаҳарда туну-кун ишлайдиган тўртта йирик ихтисослашган тиббий муассасани ташкил қилиш яхши деб ҳисоблайди.

«Бу улкан бюджет маблағларини тежашга ва одамлар учун энг яхши сервисни тақдим этишга ёрдам беради. Масалан, пандемия даврида хусусий клиника 160 та давлат клиникаси эса 37-40 та “МСКТ”ни ўтказган. Агар давлат клиникаси бир кунда тўрт баравар кам одамни қабул қилса, унга 44 та ускунани етказиб бериш нега керак? Майли, давлат клиникалари бўлса ҳам, туну-кун ишлайдиган маоказий ўринларни яратиш керак», — дейди ҳоким.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.